Yangiliklar

12/03/2018 - 13:05
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда жаҳонда иқтисодиёт тармоқларини, айниқса қишлоқ хўжалиги, қурилиш, нефт-газ, тиббиёт, фармацевтика соҳаларини ривожлантиришда кенг миқёсда ишлатилаётган кимёвий маҳсулотларнинг аксарият қисми мақсадли органик синтез натижасида олинаётган моддалар бўлиб, уларга бўлган эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Бозор иқтисодиётининг «талаб ва таклиф» қонунидан келиб чиққан ҳолда жамиятимизда ишлатилаётган органик маҳсулотлар кўламини ошириш ва сифатини яхшилаш орқали халқимизнинг бу соҳадаги эҳтиёжларини таъминлашда органик кимё фанининг ўрни ниҳоятда катта. Жаҳонда кимё саноатининг ривожланиши учун ароматик нитрозобирикмаларнинг ўрни катта бўлиб, улардан лак-буёқ саноатида барқарор ранг берувчи моддалар сифатида, рангли шиша тайёрлашда ва унинг анализида, тиббиётда қимматбаҳо замонавий дори воситалари олишда дастлабки хом-ашё ва боғловчилар сифатида, нитро-, аминобирикмалар ва аминокислоталар синтезида, қурилиш материалларининг модификаторлари сифатида, коррозия ингибиторларини олишда, суюқ лазер системалари ва босмахоналарда ранг берувчи бирикмалар сифатида, аналитик кимё соҳасида эса заҳарли, оғир металларни сифат ва миқдор жиҳатдан аниқлашда кенг миқёсда фойдаланилганлиги сабабли бу соҳа олиб борилаётган илмий тадқиқотлар бугунги куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади
12/03/2018 - 12:53
Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти синтез қилинган моддаларнинг тури (таркиби ва тузилиши) координацион сферадаги жойларни эгаллаш учун лигандлар ўртасидаги рақобат ва металл ионининг типи билан белгиланишини кўрсатиб берилганида ҳамда бирикмаларнинг структурасидаги ўзига хос хусусиятларнинг аниқланганлигида намоён бўлади. Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти модел моддалар мисолида биофаоллиги кам бўлган бирикмаларнинг биологик таъсирини яхшилаш усули ишлаб чиқилгани ҳамда бир вақтнинг ўзида антифунгицид ва экинларни ўстириш таъсирига эга бўлган моддалар таклиф этилгани билан белгиланади.
12/03/2018 - 12:40
Фтор тутган полидентат лигандлар ҳамда уларнинг Ni(II) ва Cu(II) ионлари билан комплекс бирикмаларини синтез қилиш, тузилиши ва хоссаларини аниқлашдан иборат
10/03/2016 - 18:37
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда саноати жадал ривожланиб бораётган мамлакатлар иқтисодиётининг турли тармоқларида металлар коррозиясини олдини олиш ва ундан сақлашда ишлатиладиган ингибирловчи моддалар ҳамда антикоррозион қопламалар яратиш долзарб масалалардан биридир. Жаҳоннинг кимё ва нефть-кимё саноати ривожланган мамлакатларида металлар коррозияси натижасида етказиладиган зарар ишлаб чиқариладиган металларнинг йиллик миқдорини 30 фоизини ташкил қилади, шунинг учун коррозияга қарши ингибиторлар ва антикоррозион қопламаларни яратиш ҳамда ишлатиш муҳим аҳамият касб этади.
18/01/2013 - 23:08
Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipiscing elit. In consequat est imperdiet erat tempus at dictum arcu consequat. Nam at sem justo. Etiam tempor porttitor adipiscing.
18/01/2013 - 22:04
Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipiscing elit. In consequat est imperdiet erat tempus at dictum arcu consequat. Nam at sem justo. Etiam tempor porttitor adipiscing.
18/01/2013 - 21:48
Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipiscing elit. In consequat est imperdiet erat tempus at dictum arcu consequat. Nam at sem justo. Etiam tempor porttitor adipiscing. Sed nec sapien non purus sodales luctus ut sit amet mauris. Nulla dapibus, dolor ac lacinia ultrices, nunc tellus imperdiet ipsum, in tristique libero nunc eu est. Sed sed dolor nec nunc porttitor feugiat ac id purus. Nulla ac ante vitae eros lobortis pharetra a vitae tortor. Vivamus et ipsum vestibulum nibh auctor euismod.