Диссертацияни илмий кенгашга дастлабки муҳокама ва ҳимоя учун қабул қилиш ҳамда диссертация иши бўйича якуний қарор қабул қилиш жараёни бўлими қуйидаги маълумотлардан иборат бўлади

Диссертацияни илмий кенгашга дастлабки муҳокама ва ҳимоя учун қабул қилиш ҳамда диссертация иши бўйича якуний қарор қабул қилиш жараёни бўлими қуйидаги маълумотлардан иборат бўлади:

1. Тартиб рақами.

2. Илмий даража талабгорининг Ф.И.Ш.

3. Илмий даража талабгорининг иш жойи, лавозими.

4. Докторлик диссертацияси мавзуси.

5. Ихтисослик шифри ва номи.

6. Иш бажарилган ташкилот.

7. Докторлик диссертациясини илмий кенгашга дастлабки муҳокама учун қабул қилинган сана.

8. Докторлик диссертациясини илмий кенгаш қошидаги илмий семинарга юборилган сана.

9. Докторлик диссертацияси илмий кенгаш қошидаги илмий семинарда муҳокама қилинган сана ва илмий семинар хулосаси.

10. Докторлик диссертацияси илмий кенгаш қошидаги илмий семинардан кенгашга қайтарилган сана.

11. Докторлик диссертацияси илмий кенгашга ҳимоя учун қабул қилинган сана.

12. Тасдиқланган расмий оппонентлар (Ф.И.Ш., илмий даражаси ва илмий унвони) ва етакчи ташкилот;

13. ОАК веб-сайтида диссертация ҳимояси тўғрисида эълон берилган сана.

14. Докторлик диссертацияси тўлиқ матнини ИК веб-сайтига жойлаштирилган сана ва манзили.

15. Докторлик диссертацияси автореферати тўлиқ матнини ИК веб-сайтига жойлаштирилган сана ва манзили.

16. Докторлик диссертацияси автореферати тўлиқ матнини “ZiyoNET” ахборот-ресурс порталига жойлаштирилган сана ва манзили.

17. Докторлик диссертациясини ҳимоя қилинган сана.

18. Аттестация ишини ОАКга топширилган сана.

19. Аттестация иши бўйича ОАК Раёсати қарори.